ЎзА Ўзбек

06.07.2018 12:30 Чоп этиш версияси

АҚШ ва КХДРнинг навбатдаги саммитига Швейцария мезбонлик қилиши мумкин

 АҚШ ва КХДРнинг навбатдаги саммитига Швейцария мезбонлик қилиши мумкин Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг навбатдаги олий даражадаги учрашуви Швейцариянинг Берн, Женева ёки Давос шаҳарларида ўтказилиши эҳтимоли бор.

“Киодо” агентлигига асосланиб, бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Қайд этилишича яқин олти ой ичида КХДР ва АҚШ , Жанубий Корея ва Хитой давлатларинг фаол музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Шимолий Кореянинг юқори мансабли амалдорлари ва ХХРнинг халқаро ташкилотлардаги вакиллари Женева, Берн ва Давосдаги меҳмонхоналар ва конференц-залларни кўздан кечирмоқда.

Таъкидланишича, Швейцария ҳукумати Дональ Трамп ва Ким Чен Иннинг навбатдаги учрашувини ташкил этиш ва воситачилик қилиш бўйича фаол позицияни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва КХДР етакчиларининг олий даражадаги илк учрашуви жорий йилнинг 12 июнь санасида Сингапурда бўлиб ўтган эди. Унда икки давлат саммити якунлари бўйича қўшма ҳужжат имзоланиб, Корея яриморолини буткул ядқуролсизлантириш бўйича келишувга эришилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 625