ЎзА Ўзбек

29.08.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ ва Хитой: Жанубий Хитой денгизи можароси давом этмоқда

АҚШ ва Хитой: Жанубий Хитой денгизи можароси давом этмоқда

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Жанубий Хитой денгизида ўз кемаларининг эркин ҳаракатланишига тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Оқ уй раҳбари Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О’Брайен Атлантика кенгаши томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида шундай фикрни айтди. 

Унинг чиқиши АҚШ Хавфсизлик кенгашининг Twitter даги расмий саҳифасида трансляция қилинди. О’Брайеннинг айтишича, Хитой Жанубий Хитой денгизини фақатгина ўз ҳудуди деб билиб, у ерда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. 

“АҚШ дунёдаги денгиз йўлларини ва халқаро миқёсдаги сув ҳудуди ҳамма учун очиқ бўлишига оид принципдан оғишмайди. Худди шундай ҳолат коинот ва ҳаво кенгликларига ҳам тегишли”, деди АҚШ Президентининг ёрдамчиси.​


2 371
ЎзА