ЎзА Ўзбек

19.09.2018 08:00 Чоп этиш версияси

АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши кескинлашмоқда

АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши кескинлашмоқда Қўшма Штатлар, шу ойнинг охирида Хитой маҳсулотларига нисбатан 10% лик тарифни амалга оширмоқчи, йил охирига келиб эса бу кўрсаткич 25 фоизга оширади, деб ёзади CНН нашри Оқ уй маъмурияти берган маълумотларга асосланиб.

Жорий йилнинг бошида Қўшма Штатлар томонидан Хитой маҳсулотларига 50 миллиард доллар миқдорида жарима солинган эди. Бу Хитойнинг ҳар йили Америка Қўшма Штатларига сотадиган маҳсулотларининг ярмига тенг дегани.

“Хитой биз билан муаммоларни тўлиқ ҳал қилиш учун кўплаб имкониятларга эга“, - деди Трамп Оқ уйнинг душанба куни эълон қилган баёнотида. “Яна бир бор, мен Хитой раҳбарларини ўз мамлакати адолатсиз савдо амалиётини тўхтатиш учун тезкор чоралар кўришга чақираман“.

Трамп, шунингдек, Пекинга қарши жазо чоралари келажакда бунданда оғир бўлиши мумкин эканлигини таъкидлади.

Бунга жавобан Хитой ҳам АҚШ маҳсулотларига нисбатан жазо чораларини кучайтиришни ваъда қилди.

ЎзА
8 021