ЎзА Ўзбек

08.02.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ ва Хитой раҳбарлари телефон мулоқотида коронавирусга ҳам тўхталди

АҚШ ва Хитой раҳбарлари телефон мулоқотида коронавирусга ҳам тўхталди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой раиси Си Цзинпин билан телефон мулоқотида Вашингтон бундан буён коронавирус билан боғлиқ вазиятга нисбатан хотиржам муносабатда бўлишга ваъда берди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Риа Новости хабарига кўра, “Президент Трамп Си Цзинпин бошчилигидаги Хитой раҳбарияти ва халқи мазкур вирусга қарши курашда ғолиб чиқишига ишонч билдириб, бу борада ўз кўмагини таклиф қилди. АҚШ Хитойнинг иқтисодий ривожига шубҳа қилмайди”, дейилади баёнотда.

Си Цзиньпин Трампга ишонч ва эътироф учун миннатдорлик билдирган.

3 659
ЎзА