ЎзА Ўзбек

26.07.2018 11:08 Чоп этиш версияси

АҚШ ва Евроиттифоқ: савдо урушининг олди олинди

АҚШ ва Евроиттифоқ: савдо урушининг олди олинди
Аввал хабар берилганидек, кеча Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер АҚШ ва Евроиттифоқ ўртасида бошланган савдо зиддиятини бартараф этиш мақсадида Вашингтонда президент Дональд Трамп билан музокара олиб борди.

“Euronews”нинг маълум қилишича, музокарада томонлар ўзаро божлар ва савдо тўсиқларини бекор қилишга келишиб олган. Эндиликда савдо соҳаларига дахлдор масалаларни ечиш ва мавжуд тарифларни баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

ОАВ Трамп ва Юнкернинг музокара якунлари борасидаги сўзларидан иқтибос келтирган. Уларда Америка етакчиси АҚШ ва ЕИ ноль қийматдаги тарифлар, савдо тўсиқлари, саноат маҳсулотлари субсидиялари бўйича келишувга эришганини билдирган бўлса, Еврокомиссия раҳбари савдо масалаларини ечиш бўйича музокаралар ўтказилар экан ва бир томон бу жараённи тўхтатмагунча, ЕИ пўлат, алюминийга бож белгиламай туришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан АҚШ Евроиитифоқ давлатларидан импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга 10 фоизли бож белгилаган эди. Бунга жавобан ЕИ Жаҳон савдо ташкилотига шикоят билан чиқди, шунингдек, Американинг металлургия, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 25 фоизли бож белгилашини маълум қилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 576