ЎзА Ўзбек

13.11.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ ва Буюк Британия Хитой суверенитетини ҳурмат қилишга чақирилди

АҚШ ва Буюк Британия Хитой суверенитетини ҳурмат қилишга чақирилди
Хитой қатъий тарзда АҚШни Гонгконг билан боғлиқ ишларга аралашишни бас қилишга чақиради, дейилади Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан баёнотида.

Аввалроқ, АҚШ давлат департаменти Гонгконгдаги воқеалар бўйича жиддий хавотирни баён қилиб, ҳукумат ва намойишчиларни мулоқотга чақирганди. “Гонгконг масаласи бутунлай ва тўла-тўкис Хитойнинг ички иши, ҳеч кимнинг унга аралашишга ҳаққи йўқ. Биз АҚШ ва Буюк Британияни Хитой суверенитетини ҳурмат қилишга ва Гонгконг масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирамиз”, дейди Гэн Шуан.

1 811
ЎзА