ЎзА Ўзбек

30.04.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ ҳукумати юз минг дафн қопига буюртма берган

АҚШ ҳукумати юз минг дафн қопига буюртма берган

АҚШ Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги яна 100 минг дона дафн қопига буюртма берган.

Бу ҳақда “Wall Street Journal” нашри “Демак АҚШ яна 100 минг қурбонга тайёр турибди” дея ёзади.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги вакилининг айтишича, агентлик АҚШда пандемиянинг “салбий сценарий”си эҳтимолига аввалдан тайёргарлик кўрмоқда. Улар энг оғир вазиятда юзага келадиган талабдан келиб чиқиб захирани тўлдириш мақсадида ва келажакда эҳтиёж туғилишини ҳисобга олиб жасад солинадиган қопларга кўпроқ буюртма берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан, қурбонлар сони 60 мингдан ошиб кетган. 150 мингга яқин бемор даволанишга муваффақ бўлган.

1 342
ЎзА