Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 15:37 Чоп этиш версияси

АҚШ ҳукумати 3 нафар Украин фуқаросини ҳибсга олди

АҚШ ҳукумати 3 нафар Украин фуқаросини ҳибсга олди
FIN хакерлар гуруҳи қўшма штатларнинг йирик компанияларига жиддий молиявий зарар етказган.

АҚШ интернет нашрлари тарқатган хабарга кўра, 1 август куни АҚШ ҳукуматининг расмий топшириғи билан 3 нафар украин фуқароси FIN хакерлар гуруҳига аъзоликда ҳамда Қўшма штатларнинг энг йирик компанияларига киберҳужум қилганликда айбланиб, Европа давлатларида ҳибсга олинди. 

Ҳозирда гуруҳ аъзолари Дмитрий Федоров Польшада, Федор Гладир Германияда, Андрей Копаков Испанияда ҳибсда сақланмоқда. Жиноят иши Вашингтоннинг Сиэтл шаҳри туман судида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Берилган маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари 2015 йилдан буён АҚШнинг энг йирик меҳмонхона, ресторан ва кўнгилочар масканлари мижозларнинг кредит карталари рақамларини ўзлаштириб, сўнг уларни бошқа шахсларга сотиш орқали компаниялар молиявий аҳволига жиддий зарар етказганликда айбланмоқда.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари ҳужумидан Буюк Британия ҳамда Франциянинг йирик корхоналари ҳам зиён кўрган, деб хабар бермоқда Россиянинг LENTA.ru сайти.

Зуҳра Мирзабоева

5 001