ЎзА Ўзбек

11.11.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ Украинага кўрсатадиган ёрдамини тўхтадими?

АҚШ Украинага кўрсатадиган ёрдамини тўхтадими?

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт ОʼБрайан Вашингтон бир умр Украинага ёрдам кўрсатмаслиги ҳақида фикр билдирди.

“Умид қиламанки, Россия ва Украина ўзаро муносабатларини изга солади, улар қандайдир тинчлик шартномаси ёки битимини имзолайди”, деди Оқ уй вакили “CBS”га берган интервьюсида. Пентагон маълумотига кўра, ўтган беш йил давомида Украинага бир ярим миллиард долларлик ҳарбий ёрдам жўнатилган. Шу йилнинг ёзида эса Президент Дональд Трамп, “Украинага берилган маблағлар тақсимоти Вашингтон манфаатига нечоғлик мос бўлаётганини текшириш лозим”, деб таъкидлаганди.

1 641
ЎзА