ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Украина билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида

АҚШ Украина билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида

АҚШ ҳукумати Украина билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.

Пентагон раҳбари Марк Эспер Украина мудофаа вазири Андрей Загороднюк билан Брюсселдаги учрашувидан сўнг шундай фикр билдирди.

“АҚШ Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди”, деб ёзади Эспер Twitterдаги саҳифасида.

Аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кей Бейли Хатчисон бундай қўллаб-қувватлашга жавобан Киев мамлакатдаги коррупцияга қарши кураш ва ҳарбий ислоҳотларни жадаллаштириши кераклигини айтганди.

1 011
ЎзА