ЎзА Ўзбек

15.07.2019 10:30 Чоп этиш версияси

АҚШ Туркияга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

АҚШ Туркияга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

Ҳафта охири – 19 июлга бориб АҚШ Туркияга қарши унинг Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини сотиб олгани учун санкциялар жорий қилиши мумкин.

“Bloomberg” хабарига қараганда, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Анқара билан боғлиқ қатор чеклов чоралари рўйхатини шакллантирган. Масъуллар бу борада Анқара учун учта таъсир йўналишини белгилаган. Манба чекловларга аниқлик киритмаган. Режа Трамп ва унинг маслаҳатчилари томонидан кўриб чиқилади.

ЎзА
2 089