ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ – Туркия ўзаро қарши санкциялар авжида

АҚШ – Туркия ўзаро қарши санкциялар авжида

Жорий йилнинг сентябрь ойида АҚШ Суриядаги амалиёт туфайли Туркияга қарши санкциялар эълон қилган эди. Туркия бунга жавоб чораларини кўрмоқда, дейилади "IZ.Ru" ахборот портали хабарида. 

Турк парламентидаги манбага кўра, мамлакат жануби-шарқидаги Инжирлик авиабазасидан америкаликларнинг фойдаланиш миқёси кескин чекланиши мумкин. 

“Инжирлик Туркиянинг ихтиёрида, бизнинг ундан ким қанча фойдаланишини белгилашга ҳаққимиз бор”, деди парламент депутати Ўзтурк Йилмаз. 

Аввалроқ, “The New York Times” эса ўз манбасига асосан, АҚШ Инжирликдан 50 та ядровий бомбани олиб чиқишини маълум қилган эди. 

2 384
ЎзА