ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ–Туркия музокараларида “Тинчлик манбаси” амалиёти муҳокама қилинади

АҚШ–Туркия музокараларида “Тинчлик манбаси” амалиёти муҳокама қилинади

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ва давлат котиби Майкл Помпео Туркия ҳукумати билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун бугун Анқарага келади.

“РИА Новости“ хабарига кўра, Туркиянинг Суриядаги “Тинчлик манбаси” амалиёти масаласи муҳокамалардаги асосий мавзу бўлади.

Ташриф доирасида АҚШ расмийлари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Туркия Президенти АҚШ вакиллари билан учрашиш нияти йўқлигини маълум қилганди.

2 304
ЎзА