ЎзА Ўзбек

25.05.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ томонидан Бразилияга мингта сунъий нафас олдириш аппаратлари жўнатилади​

АҚШ томонидан Бразилияга мингта сунъий нафас олдириш аппаратлари жўнатилади​
АҚШ ҳукумати томонидан тиббий-гуманитар ёрдам сифатида Бразилияга мингта сунъий нафас олдириш аппаратлари жўнатилади.

Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик хизматининг твиттер саҳифасида маълум қилинди, дейилади “Regnum” хабарида.

Хабарда қайд этилишича, Қўшма штатлар ҳукумати Бразилия билан мудофаа ва савдо тармоғи бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида.

Аввалроқ эса, АҚШ ҳукумати АҚШ сунъий нафас олдириш аппаратларидан иборат тиббий ёрдамни Россияга жўнатган эди.


1 659
ЎзА