ЎзА Ўзбек

30.09.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ Теҳронга товон пули тўлаши лозимлиги айтилди​

АҚШ Теҳронга товон пули тўлаши лозимлиги айтилди​
АҚШ Эронни ядровий дастур билан боғлиқ биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режасига қайтишини истаса, Теҳронга 50 миллион доллар товон пули тўлаши лозим. Бу ҳақда мамлакат мақсадлар мувофиқлиги Кенгаши котиби Муҳсин Ризоий фикр билдирди.

"Риа Новости" хабарида унинг “Бу маблағ санкциялар келтирган зарарни қоплаш учун. Вашингтон ўз чекловлари билан Эроннинг савдо алоқаларига батамом барҳам бериб, уни иҳоталаб қўйишни истайди”, деб таъкидлагани қайд этилган.

4 008
ЎзА