ЎзА Ўзбек

03.09.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ: тартибсизликларга йўл қўймаслик бўйича чора кўрмаётган шаҳарлар давлат томонидан молиялаштирилмайди

АҚШ: тартибсизликларга йўл қўймаслик бўйича чора кўрмаётган шаҳарлар давлат томонидан молиялаштирилмайди

АҚШ Президенти Доналд Трамп федерал тартибсизликларга йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни кўра олмаётган шаҳарларни давлат томонидан молиялаш тўхтатилиши бўйича меморандумни имзолади.

"Менинг маъмуриятим федерал солиқлардан тушган долларларни тартибсизликларга йўл қўювчи шаҳарларга берилишига имкон қолдирмайди", дейилади меморандумда.

Бундай чоралар доирасида Сиэтл, Портленд, Нью-Йорк ва Вашингтон мавжуд.

Икки кунлик муддатда Оқ уй вазирликларнинг бу борадаги қандай иш тутишлари бўйича аниқ тўхтамга келади.

Бир ой давомида эса, маъмурият бу шаҳарларни федерал кўмакдан маҳрум қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Бош прокурорга "анархия ҳудуди" дейилган бу шаҳарлар рўйхатини расман эълон қилиш топширилди.

4 066
ЎзА