ЎзА Ўзбек

12.04.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ тарихида илк бор умумий офат ҳолати эълон қилинди

АҚШ тарихида илк бор умумий офат ҳолати эълон қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп ниҳоят Вайоминг штатида ҳам йирик офат ҳолатини қайд этди. Шундай қилиб, Америка тарихида биринчи марта барча штатларда йирик офат тартиби амалга киритилди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жадд Дир ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

“Мамлакат тарихида илк бор президент барча 50 штатда бир вақтнинг ўзида йирик офат тартибини жорий этди“, — дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда коронавирусга учрагани аниқланган шахслар 519 453 нафар. Улардан 20 071 киши касаллик оқибатида вафот этди. Шанба куни АҚШ COVID-19 қурбонлари сони бўйича Италияни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди.

6 728
ЎзА