ЎзА Ўзбек

11.01.2019 14:37 Чоп этиш версияси

АҚШ Суриядан харбий техникаларини олиб чиқишни бошлади

АҚШ Суриядан харбий техникаларини олиб чиқишни бошлади

АҚШнинг Суриядан олиб кетилиши керак бўлган дастлабки ҳарбий техникаларини сўнгги бир неча кун давомида мамлакатдан олиб чиқиш ишлари бошланган. Бу ҳақда 11 январ куни Дональд Трампнинг буйруғи билан амалга оширилаётган амалиёт ҳақида маълумотга эга бўлган маъмурият вакили CNNга хабар берган.

Унда баъзи бир юк машиналари аллақачон бошқа ҳудудга кўчирилгани айтилган.

CNNга маълумот берган шахс, хавфсизлик нуқтаи назаридан транспортларнинг ҳаво ёки қуруқлик орқали олиб чиқилганига, ушбу ҳарбий техника воситалари Суриянинг қайси қисмида жойлашган бўлганига ойдинлик киритмаган. Бироқ мазкур амалиёт Суриянинг шимолий қисмидан бошланиши ҳақидаги дастлабки маълумотлар тарқалганди.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Туркия курдларга авиазарбалар беришни тўхтатишга рози бўлмагунга қадар Америка қўшинлари Сурияни тарк этиши бўйича режа ишлаб чиқмасликка ваъда берганди.

Ҳарбий ҳаракатлар собиқ мудофаа вазири Жеймс Маттис томонидан имзоланган буйруққа асосан амалга оширилмоқда. У 31 декабрь куни лавозимидан озод этилганди. 
Ҳарбийлар барча техника воситалари Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетилади деган режа билан ҳаркат қилмоқда. CNNнинг қайд этишича, агарда барча ҳарбий техникалар Шарқий ва Жанубий Сурияни тарк этадиган бўлса, Трамп бундай саъй-ҳаракатни аниқ далиллар билан асослаб бериши керак бўлади.

Оқ уй матбуот хизмати 2018 йилнинг декабрь ойида АҚШ Суриянинг Шимолий ва Шарқий қисмларидан ўз ҳарбий техникаларини олиб чиқишни бошлаганини маълум қилганди. Унда АҚШнинг Суриядаги компанияси янги босқичга ўтаётгани сабаб шундай амалиёт бажарилаётгани айтилганди. Оқ уй баёнотидан сўнг, Reuters АҚШ қўшинлари 60-100 кун ичида Сурияни тарк этишини маълум қилган.

Сурияда қуролли низолар 2011 йилдан буён давом этмоқда. Вашингтон ва унинг иттифоқчилари ушбу мамлакатдаги ҳарбий амалиётларни 2014 йили бошлаган. 2015 йилнинг сентябрида Россия ҳам Сурияга ўз ҳарбийларини юборишга қарор қилганди. Россия 2016-2017 йилларнинг декабр ойларида Суриядан ҳарбийларининг асосий қисмини чақиртириб олган.

Зуҳра Ярашова.

ЎзА
1 534