ЎзА Ўзбек

22.02.2019 09:43:01 Чоп этиш версияси

АҚШ Сурияда 200 нафар аскарини қолдиради

Оқ уй раҳбари Дональд Трамп АҚШ кучларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиб кетиш фикридан қайтганлигини эълон қилди. Унга кўра, Қўшма Штатлар Сурияда 200 нафар аскарини қолдирадиган бўлди.

2018 йилнинг декабрь ойида Трамп Сурияда ИШИДнинг тор-мор этилганлиги ва АҚШнинг 2000 нафар аскари у ердан олиб чиқилиши ҳақида эълон қилган эди. Аммо Дональд Трампнинг ушбу қарори кўплаб Америка сиёсатчиларининг норозилигига сабаб бўлди ва ҳатто унинг ўз Республикачилар партияси аъзолари ҳам унга қаршилик кўрсатган.

Қарор, Дональд Трамп ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасидаги телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатдан кейин эълон қилинди. Оқ уй баёнотида икки раҳбар Сурия масаласида потенциал хавфсиз зонани яратиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олгани айтилади.