ЎзА Ўзбек

14.02.2019 11:43 Чоп этиш версияси

АҚШ сенаторлари Россияга қарши санкциялар ҳақида янги қонун лойиҳасини тақдим этди

АҚШ сенаторлари Россияга қарши санкциялар ҳақида янги қонун лойиҳасини тақдим этди

INTERFAX.RUнинг хабар беришича, АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари “хориждаги бир қатор демократик институтлар ишига путур етказгани ҳамда Украинадаги инқирозга алоқадор бўлгани” сабабли Россияга қарши қўшимча санкциялар қўллашни назарда тутувчи янги қонун лойиҳасини тақдим этди.

Сенатнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, республикачилардан Линдси Грэм ва Кори Гарднер ҳамда демократлардан Боб Менендез, Бен Кардин ва Джин Шахинлар мазкур ҳужжат муаллифларидир. Улар “бошқа мамлакатлар демократик институтларига тазйиқини қўллаб-қувватлаётгани учун “Россия банкларига қарши санкцияларни қўллашни таклиф этмоқда. Бундан ташқари сенаторлар санкцияларни Россия СТГ (сиқилган табиий газ)ларига йўналтирилган хорижий инвестицияларга нисбатан ҳам қўллаш зарур, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида Россия суверен қарзлари билан боғлиқ санкциялар ҳам эътибордан четда қолмаган.

Россиянинг Украинага қарши ҳаракатларига жавоб сифатида сенаторлар “Россия Керч бўғозида кемалар қатнови эркинлигини бузишга уринса” унинг кемачилик саноатига қарши ҳам чоралар қўллашни таклиф қилган.

Ушбу қисмга сенаторлар Россиядаги нефть ресурсларини ўзлаштиришни қўллаб-қувватловчи ҳамда мамлакатдан ташқарида мавжуд бўлган Россия давлат энергетика лойиҳаларига қарши бир қатор санкцияларни киритган.

Сенатор Менендезнинг таъкидлашича “Президент Трампнинг Кремлнинг “агрессиялари“га қарши “пухта ўйланган” ҳаракатсизлиги “Конгресс сабр косасини тўлдирган“.
“Москва ҳақиқий қаршиликка дуч келмагунча босимни кучайтираверишига шубҳа йўқ. Қонун лойиҳаси Президент бошқача йўлни тутган тақдирда ҳам АҚШ Конгресси бизнинг ташкилотларимиз, иттифоқчиларимиз ва бойликларимизни ҳимоя қилишга қодирлигини намойиш этиши зарур“, дейилади Менендез ахборотида.

Сенатор Грэмнинг ахборотида эса “янги қонуннинг мақсади - ўта муҳим санкцияларни жорий этишдир. Қонун лойиҳасидан жой олган санкциялар ва чоралар илгари жорий этилганларидан анча кучлидир“, дейилади.

Ғарб ОАВнинг таъкидлашича, Грэм ва Менендез илгари ҳам шунга ўхшаш қонун лойиҳасини тасдиқлатишга уриниб кўрган. Уларнинг бу лойиҳаси аввалгисига қараганда анча кучлидир.

Г.Азимова, ЎзА​​
1 686