ЎзА Ўзбек

04.09.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ сайловларига аралашиш ниятида бўлган россияликларга нисбатан санкциялар жорий қилинади

АҚШ сайловларига аралашиш ниятида бўлган россияликларга нисбатан санкциялар жорий қилинади

Россияга қарши зудлик билан санкциялар қўллаш лозим. 

Бир гуруҳ демократ сенаторлар АҚШ молия вазири Стивен Мнучинга шундай талаб билан чиқди.

"2020 йилги АҚШда ўтказилувчи сайловларга аралашиш ниятида бўлган россиялик бир гуруҳ жисмоний шахслар, ҳукумат аъзолари ва компанияларга нисбатан зудлик билан санкциялар жорий қилинишини талаб қиламиз", дейилади уларнинг вазирга йўллаган мактубида.

Унда, шунингдек, АҚШ разведка хизматининг тегишли хулосалари ҳам берилган. Мактубга илова қилинган махфий маълумот ошкор қилинмаган, дейилади “rosbalt.ru” хабарида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги президентлик сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади. 

Президентлик учун республикачилардан Доналд Трамп ҳамда демократлардан Жо Байден кураш олиб боради.

2 496
ЎзА