ЎзА Ўзбек

13.02.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Россияни ядро қуролларини қисқартириш бўйича музокараларга чақирмоқда

АҚШ Россияни ядро қуролларини қисқартириш бўйича музокараларга чақирмоқда

АҚШ ядро захираларини қисқартириш масаласини Россия ва Хитой билан “жиддий” муҳокама қилишни режалаштирмоқда, деб баёнот берди миллий хавфсизлик бўйича Оқ уй маслаҳатчиси Роберт ОʼБрайен.

“АҚШ унчалик самарали бўлмаган ўрта ва яқин масофага учадиган ракеталар бўйича шартномадан чиқди, бу эҳтимол Россияни, ҳатто Хитойни ҳам ядро қуролларини яқин ойларда қисқартириш бўйича жиддий гаплашиб олиш учун музокаралар столига ўтиришга мажбур қилар” деди Роберт ОʼБрайен Вашингтонда бўлиб ўтган Атлантика кенгашидаги чиқишида.

Шу билан бирга, маслаҳатчи стратегик ҳужум қуролларини келгусида ҳам қисқартириб бориш ҳақидаги шартнома муддатини чўзиш бўйича муҳокамалар ёпиқ эшиклар ортида бўлишини айтиб ўтган

ОʼБрайен шунингдек, Россия билан АҚШ Хитойдан фарқли ўлароқ, қуролланишни назорат қилиш бўйича музокаралардан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, агар Россия билан музокаралар яхши натижа берса, унда Хитойга “босим ўтказилади” ва Чин мамлакати ҳам ушбу чора-тадбирларга қўшилади.

1 941
ЎзА