ЎзА Ўзбек

04.08.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Россияда яратилаётган вакцинасининг муваффақиятига шубҳа билдирди

АҚШ Россияда яратилаётган вакцинасининг муваффақиятига шубҳа билдирди

Россия, Хитой ва бошқа мамлакатларда ҳам коронавирусга қарши вакцина яратилмоқда, лекин бу борада улар АҚШдан илгарилаб кета олмайди, деди АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи.

"Биз жуда илдам ҳаракат қиляпмиз, шу боис бошқа мамлакатда бизникидан ҳам олдинроқ вакцина яратилади, деб ўйламайман, чунки агар шундай бўлса, вакцина яратишда биз бошқа мамлакатга боғлиқ бўлиб қоламиз", - деди Фаучи конгрессда сўзга чиқиб.

"Хитойликлар ва руслар вакцинани беморга қўллаш олдидан ҳақиқатан ҳам синаб кўраётганига умид қиламиз. Чунки синаб кўрмасдан аввал вакцина мавжудлиги, унинг қўллашга тайёрлиги ҳақида гапириш ўйлашимча муаммоли масала", –деди мутахассис. У "вакцина жорий йилнинг сўнггида, 2021 йилнинг бошларида пайдо бўлишига ҳам унчалик ишончи комил эмаслигини таъкидлади".

Ҳозирда АҚШда вакцина яратиш бўйича бир йўла бир нечта компания шуғулланмоқда. Улардан бири аллақачон вакцина синовининг учинчи босқичида турибди. Фаучининг ҳисоботида айтилишича, клиник синовга 30 минг киши жалб қилинган. Яна 250 минг киши янги вакцина синовида иштирок этишга ариза берган.

Бундан аввал Россияда ҳам коронавирусга қарши иккита вакцина яратилаётгани ҳақда хабар қилинганди. Ушбу вакциналарнинг бири августда давлат рўйхатидан ўтказилиб, сентябрда ишлаб чиқарилиши эълон қилинди, иккинчиси эса сентябрда рўйхатга олинади ва октябрь ойида ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

5 672
ЎзА