ЎзА Ўзбек

13.02.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Россия ва Туркиянинг Идлиб вилоятидаги ҳаракатларидан норози

АҚШ Россия ва Туркиянинг Идлиб вилоятидаги ҳаракатларидан норози

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт ОʼБрайеннинг баёнотига кўра, АҚШ Россия ва Туркияга Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятдан норозилигини маълум қилган.

"РИА Новости" келтирган иқтибосда, ОʼБрайеннинг “Лекин вазиятни ўнгловчи сеҳрли таёқча йўқ. АҚШ ўзига тегишли бўлмаган муаммо ҳал қилишга киришмайди”, дейилади. Эслатиб ўтамиз, Идлибда Туркиянинг зарбасига Сурия ҳукумат қўшинлари артиллерия зарбалари билан жавоб қайтаргани маълум қилинганди.



1 700
ЎзА