ЎзА Ўзбек

13.03.2019 15:24 Чоп этиш версияси

АҚШ Россия билан қурол-яроғ назорати тўғрисидаги шартномани бекор қилгач, янги ракеталар устида иш бошлайди

АҚШ Россия билан қурол-яроғ назорати тўғрисидаги шартномани бекор қилгач, янги ракеталар устида иш бошлайди Оқ уй маъмурияти томонидан қабул қилинган Ўрта ва яқин масофада ядровий қуроллардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномадан чиқиш ҳақидаги қарордан сўнг, Пентагон янги ракеталарни ишлаб чиқиш учун чоралар кўришни бошлади.

Пентагон матбуот котиби Мишел Балданза CННга берган интервьюсида, “биз ракета синовларини ўтказиш учун таркибий қисмларни ишлаб чиқаришни бошлаймиз” деб айтган.

Унинг сўзларига кўра, бу тадбирлар Ўрта ва яқин масофада ядровий қуроллардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича АҚШ мажбуриятларига зид бўлар эди, аммо ўтган ойда ҳукуматнинг ушбу шартномадан чиқиши ўз мажбуриятларига бўйсунмаслиги мумкинлигини таъминлайди. Шунингдек, у ушбу ишлаб чиқариладиган ракета ядровий эмаслигини таъкидлаган.

ЎзА
1 968