ЎзА Ўзбек

29.08.2018 15:07 Чоп этиш версияси

АҚШ раҳбари ФИФА президенти билан учрашди

АҚШ раҳбари ФИФА президенти билан учрашди

"АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ФИФА президенти Жонни Инфантино ҳамда Қўшма Штатларнинг соккер спорти президенти Карлос Кардерио билан учрашди", дея хабар бермоқда "FOX News".

Шимолий Американинг футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиши муносабати билан ташкил этилган учрашув оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган учрашув маҳаллий телеканалларда намойиш этилди.

Муҳим воқелик муносабати билан Инфантино ҳамда Кардерио мамлакат раҳбарига эсдалик тариқасида ўйин давомида ҳакам томонидан ишлатиладиган қизил ва сариқ карточкаларни тақдим этган.

Маълумот ўрнида, футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати бирйўла уч мамлакатда – АҚШ, Канада ҳамда Мексикада ўтказилиши режалаштирилган. Бундай қарор Халқаро Футбол Федерациясининг Москва шаҳридаги Конгресси йиғилишида қабул қилинган. Ушбу якуний хулосага 134 делегатдан 69 нафари овоз берган.

З.Мирзабоева, ЎзА
4 075