ЎзА Ўзбек

28.08.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ Президенти Шимолий Корея катта иқтисодий имкониятларга эга эканини таъкидлади

АҚШ Президенти Шимолий Корея катта иқтисодий имкониятларга эга эканини таъкидлади

“Катта еттилик” саммитида АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея катта иқтисодий имкониятларга эга эканини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда “Yonhap News” агентлиги хабар беради. “Шимолий Корея имкониятлар нуқтаи назарида улкан салоҳиятга эга давлат ва Ким Чен Ин буни жуда яхши билади”, деди Трамп.

Президент, шунингдек, мамлакат қулай географик жойда эканини ва агар ярим оролнинг қуролсизлантирилиши муваффақиятли амалга ошса, Россия, Хитой ва Жанубий Корея билан муносабатларни мустаҳкамловчи темир йўл қурилиши мумкинлигини таъкидлади.

3 082
ЎзА