ЎзА Ўзбек

01.01.2018 23:12 Чоп этиш версияси

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронда ўзгаришлар даври келганини таъкидлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронда ўзгаришлар даври келганини таъкидлади “Буюк Эрон халқи кўп йиллар давомида таъқибларга дучор бўлди, деб ёзган АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterида. - Улар (эронликлар) очлик ва озодлик йўқлигидан қийналмоқда. Уларни нафақат инсон ҳуқуқларидан, балки Эроннинг бойликларидан ҳам мосуво этишмоқда. Ўзгаришлар даври келди”.

Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

Трамп илгарироқ мамлакатнинг ҳозирги раҳбарияти халқ бойлигини “террорчилик йўлида” ишлатаётганини инобатга олиб, Эрондаги оммавий норозиликлар тасодифий эмаслигини таъкидлаганди.

Al Jazeera телеканалининг хабарига кўра, пайшанба куни аҳоли сони бўйича Эроннинг иккинчи йирик шаҳри саналган Машҳадда норозилик намойишлари бошланган. Намойишчилар кўчага чиқиб, нархларнинг ошишига қарши норозилик билдирган.

Намойишлар бошқа аҳоли пунктларини ҳам қамраб олган. Associated Press агентлиги хабарига кўра, полиция билан тўқнашувлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.


ЎзА
12 826