ЎзА Ўзбек

06.02.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ нима сабабдан Қирғизистон фуқаролари учун виза чекловини жорий этди?

АҚШ нима сабабдан Қирғизистон фуқаролари учун виза чекловини жорий этди?

АҚШ қирғизистонликлар учун виза чекловини жорий қилди, дея баёнот берди Қўшма Штатларнинг Қирғизистондаги элчиси Дональд Лу.

Унинг таъкидлашича, жамоатчилик ушбу чекловлар сабаби борасида турли асоссиз маълумотларни, масалан, Қирғизистондаги Америка базасининг беркитилиши, мамлакатдаги коррупция даражаси ёки сўз эркинлигини бузилишини илгари сурмоқда.

“Буларнинг ҳаммаси ҳақиқатга тўғри келмайди. Фақат битта сабаб бор – Қирғизистон фуқароларга электрон биометрик паспорт бермаяпти. ИКАО сайтидаги рўйхатда электрон ёки биометрик паспорт берадиган 160та мамлакатни кўриш мумкин. Биометрик паспортларда чипларни қалбакилаштиришнинг имкони йўқ. 30 та мамлакат, улар орасида Қирғизистон ҳам бор“, деди элчи.

31 январь куни Оқ уй Қирғизистон фуқаролари учун иммиграцион виза ва грин-картларга чеклов жорий қилди. Шу тариқа қирғизистонлик иммигрантларга АҚШга кириш тўхтатиб қўйилди.

Таъкидланишича, Қўшма Штатлар қирғиз паспортлари репутациясидан, шунингдек, уларни бериш жараёни мураккаблашганидан ташвишга тушмоқда. АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Дональд Лунинг айтишича, мамлакат учун ушбу чекловларни жорий этилиши бу виза беришни бутунлай тақиқлашни англатмайди. Кейинчалик, АҚШ томонидан қирғизистонлик сайёҳлар, тадбиркорлар, ишчилар ва талабаларга виза бериш давом этаверади.

Қирғизистон ТИВ баёнот бериб, АҚШ маъмурияти томонидан қабул қилинган қарор ўз навбатида қирғиз-америка муносабатларига жиддий зиён етказишини таъкидлади.

Бундан аввал, Қирғизистон Давлат Регистрация хизмати, Қирғизистон фуқаролари 2021 йилдан бошлаб умумфуқаровий биометрик паспорт билан таъминланиши юзасидан баёнот берган эди.

2 196
ЎзА