ЎзА Ўзбек

03.10.2018 10:30:54 Чоп этиш версияси

АҚШ НАТОга аъзо мамлакатларга мудофаа харажатларини оширишни эслатди


АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кей Бэйли Хатчинсоннинг журналистларга маълум қилишича, аъзо давлатларнинг саккизтасида ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизи миқдорида мудофаа харажатларини ошириш имкони мавжуд. Бу ҳақда у яқинда Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО мамлакатлари мудофаа вазирларининг учрашуви олдидан маълум қилган.

ТАСС хабарига қараганда, Хатчинсон аъзо давлатларнинг учдан икки қисми мазкур харажатлар кўрсаткичини 2024 йилгача ошириши кўзда тутилганини ҳам айтган. Альянснинг ўтган саммитида Трамп мудофаа харажатларини оширмаган аъзо давлатларга бир ёқлама чоралар кўрилишини таъкидлаганди.​​