ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ молия вазири Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

АҚШ молия вазири Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

Санкциялар рўйхатига мамлакат раҳбари Оятулло Али Хоманаийнинг атрофидаги тўққиз кишини, шунингдек Эрон Қуролли Кучлари бош штабини киритди.

АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг баёнотига кўра, санкциялар рўйхатига киритилган кишилар хориждаги Америка объектларига қилинган ҳужумларга, шунингдек Эрондаги қийноқлар ва қотилликларга алоқаси бўлган.

Санкциялар рўйхатида Эрон олий раҳнамоси Оятулло Али Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаий, бош штаб бошлиғи Муҳаммад Ҳусайн Богарий, Хоманаий администрацияси раҳбари Муҳаммад Голпаегани, шунингдек Эрон раҳбарининг ўнг қўли дея кўрилаётган Вахид Хаганиан ҳам бор.

Санкциялар ҳақидаги баёнот Эрон Ислом инқилобидан сўнг Теҳронда АҚШ элчихонасининг биноси ишғол қилиниб ўнлаб Америка фуқаролари гаровга олинганинг 40-йиллиги арафасида берилди.

Шунингдек, душанба куни АҚШ бундан 11 йил муқаддам Эронда йўқолиб қолган ФБР агенти Роберт Левинсоннинг қаердалигини аниқлашда ёрдам берганларга 20 миллион доллар мукофот берилишини ваъда қилгани ҳам маълум бўлди.

1 691
ЎзА