ЎзА Ўзбек

12.02.2019 11:42 Чоп этиш версияси

АҚШ Конгрессида ҳукумат ёпилишига йўл қўймаслик учун принципиал битим имзоланди

АҚШ Конгрессида ҳукумат ёпилишига йўл қўймаслик учун принципиал битим имзоланди АҚШ Конгрессидаги музокарачилар ҳукуматни маблағ билан таъминлаш ва ҳукуматнинг яна қайта ёпилишидан қочиш учун “принципиал битим”га эришганларини айтмоқда.

Келишув ҳақида душанба куни кечқурун “Capitol Hill” да республикачилар сенатори Ричард Шелби ва Демократик Конгресс вакили Нита Лоуи ҳамда бир қатор сиёсатчилар ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг эълон қилинди.

Томонлар душанба куни АҚШ-Мексика чегараси бўйлаб девор қурилиши бўйича келишмовчиликлар сабабли музокараларни давом эттиришга мажбур бўлган.

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг декабрь ойида чегарани ўрнатиш учун 5,7 миллиард доллар талаб қилиши ўтган ойда тугатилган 35 кунлик қисман ҳукумат ёпилишига сабаб бўлган эди. Бу АҚШ тарихидаги энг узоқ муддатли ҳукумат ёпилиши эди.

Трамп уч ҳафталик муддат ичида ҳукуматни қайта очишга розилик берган, бу эса конференция қатнашчилари 30 сентябрда тугайдиган молиявий йилнинг қолган қисми учун давлат томонидан молиялаш бўйича келишувга эришишга имкон беради.

Агар Конгресс девор қурилиши бўйича пул ажратишга розилик бермаса ҳукумат яна ёпилиши мумкин, дея огоҳлантирган эди Дональд Трамп.

ЎзА
1 619