ЎзА Ўзбек

14.08.2019 15:31 Чоп этиш версияси

АҚШ Хитойнинг истеъмол маҳсулотларига қўшимча божлар киритишни кечиктиришга қарор қилди


АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой импорт маҳсулотларига бож қўллашни кейинроққа қолдириш борасидаги гапларига сешанба куни Уолл-стрит акциялар курсида сакрашлар билан жавоб қайтарди. Америка молия бозоридаги компанияларнинг 80 фоиз акциялари кўтарилиб кетди.

Трамп сешанба куни баёнот бериб, Хитойнинг кенг истеъмол маҳсулотларига қўшимча божлар киритишни кечиктиришга қарор қилганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу мамлакатлар ўртасидаги савдо уруши ва унинг оқибатлари жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатишидан ташвишга тушаётган инвесторларни хотиржам қилади. Август ойи бошларида бозор индекслари икки ҳафта аввалги чўққидан деярли 10 фоиз тушиб кетган эди. Тушиш Трамп маъмурияти Хитой ўз валютасини манипуляция қилаётгани тўғрисида баёнот берганидан кейин кучайиб кетди.

Экспертларнинг таъкидлашларича, таърифланадиган маҳсулотлар рўйхатига асосан қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари кирган. Таърифланадиган маҳсулотлар рўйхатига истеъмол моллари: маиший электроника ва кундалик эҳтиёж моллари деярли киритилмаган.

Янги тарифларнинг кейинга қолдирилишини айрим иқтисодчилар Трамп ўзининг савдо сиёсатида фонд бозоридаги сигналларга жиддий эътибор қаратаётганига боғлашмоқда. Уларнинг фикрича, Трамп молиявий бозорлар Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо қарама-қаршилигига мос келмаслигидан хавотир олаётган бўлиши ҳам мумкин экан. Бу инвесторларнинг охир оқибат Трамп ишни бозорнинг кескин ошиб кетишига сабаб бўлувчи савдо урушигача олиб бормаслигига ишонч ҳосил қилмоқда.

Ўтган йили Трамп администрацияси Хитойда ишлаб чиқарилган кўплаб турдаги маҳсулотларга 10 фоизлик солиқ жорий қилган эди. Бироқ, рўйхат шундай тузилган эдики, солиқлар истеъмол молларига эмас, балки корхоналарга сотиладиган маҳсулотларга солинган эди. Баҳорда Трамп администрацияси бу тарифни 25 фоизгача оширди, шу билан бирга уни яна 10 фоизга ошириш билан писанда ҳам қилиб қўйди. Янги 10 фоизлик бож 1 сентябрдан кучга кириши керак эди, аммо кеча жорий қилиш камида декабрь ўрталарига қадар кечиктирилиши эълон қилинди.

ЎзА
1 136