ЎзА Ўзбек

15.10.2018 11:43:04 Чоп этиш версияси

АҚШ Ироқнинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлайди


АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан Ироқ ҳукумат бошлиғи Абдул Маҳди билан музокара ўтказди.

“Анадўли”нинг ёзишича, музокарада Жон Салливан АҚШ Ироқнинг янги ҳукуматини барча соҳаларда қўллаб-қувватлашини маълум қилган. 

Бундан ташқари, ўзаро мулоқотда Ироқ ва минтақадаги вазият, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилган. 

Жорий йилнинг 2 октябрида Ироқ Президенти Барҳам Солиҳ Абдул Маҳдига 1 ой муддатда ҳукуматнинг янги таркибини шакллантиришни топширган эди.