ЎзА Ўзбек

14.03.2019 17:14 Чоп этиш версияси

АҚШ Ҳиндистонда олтита атом станциясини қуради

АҚШ Ҳиндистонда олтита атом станциясини қуради Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон Ҳиндистонда олтита атом электр станциясини барпо этишни ўз ичига олган ижтимоий хавфсизлик бўйича ядровий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришди.

Шартнома Вашингтонда икки кун давом этган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Виджай Гокал ва АҚШнинг армия назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Андреа Томпсон ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг қабул қилинди.

“Улар икки томонлама хавфсизликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлиги бўйича ядровий ҳамкорликни, шу жумладан, Ҳиндистонда олтита АҚШ атом электр станциясини барпо этишни ўз зиммаларига олган”, - дейилади баёнотда.

ЎзА
1 225