ЎзА Ўзбек

05.03.2019 12:44:04 Чоп этиш версияси

АҚШ Ҳиндистон ва Туркия учун имтиёзли савдо тизимини бекор қилади


АҚШ савдо бошқармасининг маълум қилишича, Президент Дональд Трамп раҳбарлигида Америка Қўшма Штатлари Ҳиндистон ва Туркия учун имтиёзли савдо мақомини тугатиш истагида.

Вашингтон, Ҳиндистон ва Туркия давлатларини яхши ривожланаётган давлатлар сифатида “Умумлаштирилган Имтиёзлар Тизими” (УИТ) дастуридан чиқариш ниятида, чунки улар энди қонунчиликка белгиланган мезонларга мос келмайди“, деди АҚШ савдо вакили.

Ҳиндистон бозорга кириш учун зарур бўлган кафолатлар бера олмади, Туркия эса иқтисодий жиҳатдан етарлича ривожланган, дейилади АҚШ савдо маъмуриятининг баёнотида.

УИТ дастурига мувофиқ агар давлатлар “адолатли ва оқилона бозорга кириш ҳуқуқи”ни тақдим этадиган танлов мезонларига жавоб берса, уларнинг баъзи маҳсулотлари АҚШга божсиз кириши мумкин бўлади.

“Ҳиндистон АҚШ савдоларига жиддий салбий таъсир кўрсатадиган савдо тўсиқларини амалга оширди, Туркия эса 1975 йилда УИТ дастури томонидан тайинланган имтиёзли савдо имкониятларидан кейин иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасига эришди, яъни бу дастурни “тугатиши“ мумкин, дейилади баёнотда.