ЎзА Ўзбек

16.05.2019 11:52 Чоп этиш версияси

АҚШ “Huawei"ни қора рўйхатга киритади

АҚШ “Huawei"ни қора рўйхатга киритади

АҚШ савдо вазирлиги жаҳондаги йирик компаниялардан бири “Huawei" ва унга алоқадор юридик шахсларни қора рўйхатга киритишга қарор қилганини маълум қилди.

“Россия 24” телеканали хабарига кўра, вазирлик “Huawei"ни Америка санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эронга молиявий хизматлар кўрсатишда ва АҚШ технологияларидан Вашингтон манфаатларига қарши фойдаланишда айбламоқда.

Хабарда эслатилишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойни Америка иқтисодиётига мунтазам зарба бериб келишда айблади. Штатлар ахборот-коммуникация инфраструктураларини хорижий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида фавқулодда тартиб жорий қилиш ҳақидаги янги фармонга имзо чеккани ҳам шунинг важидан.

“Huawei 5G технологияси бўйича тенги йўқ етакчи ҳисобланади. Биз АҚШ ҳукумати билан музокараларни истаган ҳолда бунга тайёрлигимизни билдирамиз ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш учун самарали чораларни кўришга интиламиз. Huawei компаниясининг АҚШда бизнес юритишини чеклаш АҚШни янада хавфсиз ёки кучли мамлакатга айлантирмайди, аксинча, бунинг ўрнига улар ўзларини бир қадар паст, айни вақтда қимматроқ муқобил технологиялар билан чегаралаб, АҚШни 5G тармоғини йўлга қўйиш бўйича орқада колишига замин яратадилар, бу эса пировардида Америка компаниялари ва истеъмолчиларининг манфаатига зарар келтириши аниқ. Бундан ташқари, асоссиз чекловлар Huawei ҳуқуқларини бузади ва бошқа жиддий юридик саволларни ўртага олиб чиқиши мумкин”.

ЎзА
1 632