ЎзА Ўзбек

27.08.2018 09:40 Чоп этиш версияси

АҚШ: Флорида штатидаги отишма оқибатида одамлар ҳалок бўлди

АҚШ: Флорида штатидаги отишма оқибатида одамлар ҳалок бўлди
26 август куни АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилл шаҳарида номаълум шахс одамлар оммасига қурол билан ҳужум қилди, дея хабар бермоқда "РИА Новости".

Отишма шаҳардаги "Jacksonville Landing" кўнгилочар масканида киберспорти бўйича мусобақа ўтказилаётган вақтда юз берган. Турнир иштирокчиларидан бирининг берган маълумотига кўра, жиноятчи мусобақа ўйинчиларидан бири бўлган. Иштирокчи ўз мағлубиятидан сўнг одамларга қарата ўқ отган, сўнг жиноят жойидан қочиб кетган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларининг News4jax cайтига берган маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар одам ҳалок бўлган, 11 нафар инсон жароҳатланган. Сўнгги берилган маълумотга кўра, жабрланганлар сони бундан ортиқ бўлиши мумкин.

Ҳозирда воқеа юзасидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.

З.Мирзабоева, ЎзА
2 585