ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Эрон, Россия ва Хитойни тийиб туриш стратегиясини янгилайди

АҚШ Эрон, Россия ва Хитойни тийиб туриш стратегиясини янгилайди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг раҳбарларидан бири бўлмиш Қосим Сулаймонийнинг йўқ қилиниши Қўшма Штатлар душманларини тийиб қўйиш борасидаги стратегиянинг таркибий қисми ҳисобланади. Бу стратегия объектлари Россия ва Хитой ҳамдир, дея душанба куни баёнот берди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

13 январь куни  Майк Помпео Стэнфорд унитверситети қошидаги Гувер институтида "Тийиб қўйиш сиёсатининг тикланиши: Эрон мисолида" деган баёнот билан чиқиш қилди.

У "Эронни аниқ тийиб қўйиш" маъмурият стратегияси эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, бу сиёсат республикачилар ва демократлар томонидан Теҳроннинг “зарарли фаолиятини” рағбатлантирувчи аввалги ёндашувни ўзгартиради.

"Рақиб бир нарсани билиб олиши керак, биз ҳаракатлари учун рақибни нафақат товон тўлашга мажбур қилиш имкониятига эгамиз, балки бу ишни қила оламиз", дея баёнот берди Помпео. 

У 2015 йилда Эрон билан ядровий битимга эришган Барак Обама маъмуриятини танқид қилди. Помпеонинг фикрича бу битим Теҳронга жасорат бағишлаган.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг фикрича, тийиб туриш стратегиясининг объекти биргина Эрон эмас. У Украинага жанговор қурол етказиб берилиши, Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш борасидаги Шартномани денонсация қилиниши ва узоқ масофага учувчи Америка ракеталари синовини Россияга нисбатан стратегик ҳаракатларнинг таркибий қисми эканлигини таъкидлади. Хитойнинг турли давлатлар даъво қиладиган оролларни милитаризация қилишига жавобан АҚШ Жанубий Хитой денгизида ҳарбий денгиз машқлари қамровини кенгайтирди.

"Биз тийиб туриш тушунчасининг аҳамиятини тиклаймиз", дея таъкидлади Помпео.


3 046
ЎзА