ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ ҳарбийлари Суриядан Ироққа кўчирилади

АҚШ ҳарбийлари Суриядан Ироққа кўчирилади

“Regnum” интернет нашри хабарида қайд этишича, Суриянинг шимоли-шарқидаги мингга яқин америкалик ҳарбийлар террорчи жангариларга қарши кураш учун Ироққа ўтказилади.

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер америкаликлар Суриянинг жуда тез муддатда тарк этишини таъкидлади.

“Бунда ҳафта ёки маълум кунлик муддат назарда тутилгани йўқ. Мазкур режа ҳарбийларимиз зудлик билан Ироқ ғарбига кўчирилишини тақозо қилади”, деди Пентагон раҳбари ва бажарилиши давомида режага ўзгаришлар киритилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

1 713
ЎзА