ЎзА Ўзбек

17.08.2018 11:03 Чоп этиш версияси

АҚШ ҳарбий намойиши 2019 йилга қолдирилди

АҚШ ҳарбий намойиши 2019 йилга қолдирилди
Ҳукумат мудофаа расмийлари берган маълумотга кўра, Вашингтон кўчаларида ташкиллаштирилиши режалаштирилган ҳарбий намойиш 2019 йилга қодирилганлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда BBC сайти.

2017 йил Францияда ўтказилган Бастилия куни тадбири намойишидан сўнг ҳукумат раҳбари Донольд Трамп АҚШ кўчаларида юқори даражадаги тайёргарлик билан ҳарбий намойиш ташкиллаштириш буйруғини берди.

Намойишни иккинчи жаҳон урушининг якунланганлиги 100 йиллигини хотирлаш ҳамда фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида ўтказиш режалаштирилган эди.

Ҳукумат томонидан 16 август куни ўтказилган ҳисоб натижаларига кўра, намойишни ўтказиш учун сарфланиши керак бўлган маблағ 90 миллион долларни ташкил этмоқда.
Расмийларнинг берган маълумотига кўра, намойиш ўтказилишига сарфланадиган маблағнинг суммаси намойишнинг кечиктирилишига сабаб бўлмоқда.
Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари намойиш ўтказилишига қаршилигини ҳамда ҳукуматга тадбир учун сарфланадиган маблағни фахрийларга ёрдам тариқасида ажратиш таклифи билан мурожаат этмоқдалар.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
4 907