ЎзА Ўзбек

13.12.2017 12:21 Чоп этиш версияси

АҚШ ҳарбий хизматчилар сонини оширади

2018 йилда АҚШ кейинги етти йилда биринчи марта ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтиради. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

«Ҳарбий бюджет бизнинг асосий қуролимиз – аскарларимизга йирик инвестицияларни кўзда тутади», – дея иқтибос келтирмоқда Трампнинг сўзларидан Оқ уй сайти.

АҚШ етакчиси, шунингдек, келгуси йилда сўнгги саккиз йилда биринчи марта ҳарбийлар иш ҳақи кескин оширилиши режалаштирилганини таъкидлаган.

РИА «Новости»нинг хабарига кўра, олдинроқ Дональд Трамп 2018 йил учун АҚШнинг мудофаа бюджетини имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ расмий Вашингтон мудофаа йўналишига 692 миллиард доллар ажратади.

ЎзА
10 249