ЎзА Ўзбек

15.09.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ ҳарбий автомобиллар карвони Ироқни тарк этиб Сурияга кириб келди

АҚШ ҳарбий автомобиллар карвони Ироқни тарк этиб Сурияга кириб келди

АҚШ ҳарбийларининг автомобиллар карвони Суриянинг Ироқ билан чегарасидан ўтиб, Хасеки вилоятига кирди.

“REGNUM”нинг “Al Watan” маълумотлари билан асослаган хабарида айтилишича, мазкур ҳарбий автомобиллар карвони таркибида қурол-яроғ ва АҚШ ҳарбий контингентини моддий-техник томонидан қўллаб-қувватловчи воситалар юкланган 14 та транспорт мавжуд.

Аниқлик киритилишича, америкаликларнинг ҳарбий техникалари Ироқ ва Сурия чегарасидаги "Ал-Валид" ўтказиш пунктидан ўтиб, Суриянинг Аш-Шаддоди шаҳридаги ҳарбий базаси томон ҳаракатланишда давом этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинени брифингда Ироқдаги америкалик ҳарбийлар миқдори 5 минг 200дан 3000 нафаргача қисқартирилишини айтганди.

1 400
ЎзА