ЎзА Ўзбек

17.08.2019 Чоп этиш версияси

АҚШ Анаклияда порт қурмоқчи

АҚШ Анаклияда порт қурмоқчи

– Грузиянинг Анаклия аҳоли пунктидаги порт АҚШ ва Грузиянинг стратегик ҳамкорлигида муҳим аҳамият касб этиши мумкин, – дейди АҚШнинг Грузиядаги элчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Руд. – Анаклияда порт қурилиши Грузия иқтисодига ҳам катта ижобий таъсир қилади.

Дипломат, шунингдек, мазкур порт АҚШ инвестицияси ҳисобига қурилишига умид билдирган.

Маълумот учун Анаклия шаҳарчаси Грузиянинг Қора денгиз соҳилларидан Абхазияга энг яқин ҳудуд саналади, дейилади Грузия телевидениесининг биринчи канали” берган хабарда.

3 297
ЎзА