ЎзА Ўзбек

15.05.2019 17:21 Чоп этиш версияси

Аҳоли интернет тезлиги пасайиб кетганидан норози

Аҳоли интернет тезлиги пасайиб кетганидан норози

Тожикистон аҳолиси бирданига интернет тезлиги пасайиб кетганидан шикоят қилмоқда. 

Шунингдек, мамлакатда икки ҳафтадан бери машҳур нодавлат ресурслари: ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, Google, YouTube сервислари ва бошқа ўнлаб веб-сайтлар блокланганича қолмоқда.

Тожикистон аҳолиси турли веб-сайтлар ва интернет-ресурсларнинг мунтазам равишда чекланишига ўрганиб қолишди. Вақтинчалик блоклашлар деярли ҳар ойда юз бериб туради. Мамлакатда ярим йилдан бери айрим веб-сайтлар – асосан мустақил ахборот порталларига – кириб бўлмаяпти. Тожикистонликлар блоклашларни ижтимоий дастурлар ёрдами билан айланиб ўтишга ҳаракат қилишади. Бироқ, тезлик пастлиги туфайли VPN-сервислари ҳам узилишлар билан ишламоқда.

Алоқа хизмати ходимлари интервью беришни истамаяпти, аммо одамларнинг блоклашни VPN-сервислари орқали айланиб ўтишлари уланишларнинг ёмонлашувига сабаб бўлаётганини айтишмоқда. Муассасанинг таъкидлашича, ресурслар ҳукумат томонидан блокланмаяпти – бу мунтазам равишда мамлакатдаги трафикни назорат қиладиган ягона узел бўлмиш – Давлат Ягона коммутацион марказига хакерлик ҳужумларининг оқибатидир. 

Экспертларнинг фикрича, веб-сайтларни ҳукуматнинг ўзи блокламоқда. Мутахассислар Коммутацион марказ тузилгунига қадар унинг заифлигини айтишган эди.

Куни кеча ЕҲХТнинг ОАВ масаласи бўйича вакили Арлем Дезир ташкилотнинг расмий сайтида ҳукуматга мурожаат қилиб, фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва ахборот порталларига чекланмаган даражада киришларини таъминлашга чақирган эди. Фикрлар эркинлиги ва ахборот эркинлигини эркин интернетсиз таъминлаб бўлмайди, дейилади мурожаатда.

ЎзА
1 011