ЎзА Ўзбек

Жаҳон

Метродаги аварияда бир киши ҳалок бўлди

09.01.19 11:06

Метродаги аварияда бир киши ҳалок бўлди

РИА Новости хабарига кўра, Хитойнинг Чунцин шаҳри метросида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган, жароҳатланганлар уч нафар. 30 йўловчи зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган.

Қочоқлар Сурияга қайтмоқда

09.01.19 11:05

Қочоқлар Сурияга қайтмоқда

Ўтган кеча-кундуз давомида Ливан ва Иорданиядан мингдан ортиқ қочоқ Сурияга қайтди. Россиянинг рақиб томонларни яраштириш ва қочоқларни жойлаштириш бўйича маркази маълумотига кўра, Дараа вилоятидаги хайрия тадбирида маҳаллий фуқароларга бир тонна нон берилган.

Трамп мамлакатдаги бюджет таназзулида жавобгарликни демократларга юклади

09.01.19 10:14

Трамп мамлакатдаги бюджет таназзулида жавобгарликни демократларга юклади

АҚШ Президенти Дональд Трамп миллатга мурожаат билан чиқиб, кутилган фавқулодда ҳолат эълон қилиш ўрнига мамлакатдаги бюджет таназзулида жавобгарликни Мексика билан чегарада девор қурилишини истамаётган демократларга юклади.

Собиқ Президент маблағ ўзлаштиришда гумонланиб терговга чақирилди

09.01.19 9:15

Собиқ Президент маблағ ўзлаштиришда гумонланиб терговга чақирилди

Мальдив полицияси Мальдив маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар корпорациясига боғлиқ коррупция ҳолати бўйича собиқ Президент Абдулла Ямин маблағ ўзлаштирилишда гумонланиб терговга чақирилганини маълум қилди.

Бу лавозим ҳалигача эгалланмади

08.01.19 20:23

Бу лавозим ҳалигача эгалланмади

Собиқ республикачи-сенатор Жон Кейл Пентагонни бошқариш таклифини рад қилди. Унгача истеъфодаги генерал, Президент Дональд Трампга ҳарбий соҳада тез-тез маслаҳат берувчи Жек Кин ҳам АҚШ мудофаа маҳкамасини бошқаришга кўнмаганди.

Франция cариқ нимчалилар намойишларидан сабоқ чиқарди

08.01.19 18:34

Франция cариқ нимчалилар намойишларидан сабоқ чиқарди

Франция ҳукумати ҳокимиятнинг қарорларидан норозилик сифатида ташкил этиладиган намойишларнинг олдиндан огоҳлантиришсиз ўтказилиши ва безорилик хатти-ҳаракати учун жазо чорасини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Эдуар Филипп TF1 телеканалидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дейилади euronews хабарида.

Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

08.01.19 18:22

Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

Интернетда ўзини Нарек Гурурян деб таништирган йигитнинг видеомурожаати пайдо бўлди. Айни шу исмли одам 1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида юз берган ва бир инсонинг ўлимига сабабчи бўлган оммавий муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган эди.


Янгиликлар :