ЎзА Ўзбек

Жаҳон

Франция ва Белгия Конгодаги сайлов натижаларига ишончсизлик билдирди

10.01.19 16:47

Франция ва Белгия Конгодаги сайлов натижаларига ишончсизлик билдирди

Франция ва Белгия давлатлари Конго Демократик Республикасида бўлиб ўтган сайлов натижаларига қарши чиққан. Франция ташқи ишлар вазири Конго Демократик Республикаси муҳолифат етакчиси Феликс Тшисекедининг сайловдаги ғалабасини ишончсиз деб атади ва аслида унинг рақби Мартин Фаюлу ғалаба қозонган дея айтиб ўтган.

Паспортлар бўйича жаҳон рейтингида Туркманистон 85 ўринни эгаллади

10.01.19 16:29

Паспортлар бўйича жаҳон рейтингида Туркманистон 85 ўринни эгаллади

“Henley & Partners” консалтинг компаниясининг халқаро паспортлар рейтингида Туркманистон 85-мавқега жойлашди, Ўзбекистон ва Тожикистон 80 ўринни ўзаро бўлишиб олди, Қозоғистон 67- ўринни, Қирғизистон эса 76-ўринни олди.

Икки минг нафар этник қозоқ Шинжонни тарк этади

10.01.19 16:08

Икки минг нафар этник қозоқ Шинжонни тарк этади

Қозоғистон расмийларининг маълум қилишларича, Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоққа Хитой фуқаролигидан чиқиб, Хитойнинг Шинжон минтақасини тарк этишга рухсат берди, дея хабар беради ”Associated Press” агентлиги.

Майк Помпео Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси​ билан учрашди

10.01.19 15:37

Майк Помпео Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси​ билан учрашди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео президент Дональд Трампнинг Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш режаларини эълон қилганидан кейин араб ҳамкорларини бирлаштиришга қаратилган Яқин Шарқ сафари доирасида Мисрга ташриф буюрди.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Японияни «камтарроқ» бўлишга чақирди

10.01.19 11:19

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Японияни «камтарроқ» бўлишга чақирди

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Японияни Иккинчи жаҳон урушида япон компаниялари томонидан ишлашга мажбур қилинган Жанубий кореяликлар масаласини “сиёсийлаштириш“ орқали икки томонлама муносабатларга путур етказмаслик ҳақида огоҳлантириб, ўтмишга нисбатан “камтар“ муносабатда бўлишга чақирди.

Феликс Тшисекеди Конго Демократик Республикасининг президентлик сайловларида ғалаба қозонди

10.01.19 10:30

Феликс Тшисекеди Конго Демократик Республикасининг президентлик сайловларида ғалаба қозонди

Конго Демократик Республикаси президентлиги учун сайловлар ўз ниҳоясига етди ва унда Феликс Тшисекеди ғалаб қозонди. Феликс Тшисекеди келажакда Конгрессни адолатли бошқаришга ваъда берди.


Янгиликлар :