ЎзА Ўзбек

13.09.2019 Чоп этиш версияси

70 га яқин Қирғизистон фуқароси бўлган болаларнинг Ироқдан ватанга қайтарилиши режалаштирилди

70 га яқин Қирғизистон фуқароси бўлган болаларнинг Ироқдан ватанга қайтарилиши режалаштирилди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбековга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вазирнинг сўзларига қараганда, фуқароларни ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларидан қайтариш борасидаги музокаралар якуний босқичга чиқди.

«Ҳукумат делегациясининг у ерга бориши режалаштирилган. Фуқароларимизни қайтариш борасида келишув бор. Бугунги кунда Ироқдан олиб келиниши кутилаётган 70 нафар бола ҳақида гап бормоқда. Бироқ якуний рўйхат ўша ернинг ўзида ота-оналарнинг болаларга нисбатан розилиги билан тузилади», - дейди вазир.

Унинг таъкидлашича, Суриядаги фуқароларни қайтариш масаласида ҳам ҳукумат тузилмалари билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

1 август куни Бишкекда бир гуруҳ қирғизистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, улар Ироқдаги лагерлардан 150 нафар аёл ва болаларни сентябр ойида ватанга қайтаришлари борасида баёнот берди. Ташаббус гуруҳининг аъзолари Сурия ва Ироқдан аёл ва болаларни қайтариш ҳаражатларини ўз зиммаларига олишларини таклиф қилишди.

Кейиноқ ҳукумат Ироқ ва Суриядаги лагерларда бўлган ҚР фуқаролари бўлмиш болаларни қайтариш мақсадида муассасалараро ишчи гурухи тузилганини маълум қилди. Сентябрь ойида ишчи гуруҳ аъзолари болаларни қайтариш мақсадида Бағдодга йўл олади. Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси маълумотига кўра, бугунги кунга қадар Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларига салкам 800 қирғизистонлик йўл олган. Уларнинг 200дан ортиғи у ерда ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, “Ислом давлати” сафларига кирганларнинг 140 га яқини қирғизистонлик аёллардир.

2 563
ЎзА