ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

7-8 ноябрь – Қирғизистон йил тақвимида “Тарих ва аждодлар хотираси кунлари“ сифатида муҳрланган

7-8 ноябрь – Қирғизистон йил тақвимида “Тарих ва аждодлар хотираси кунлари“ сифатида муҳрланган

Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь “Тарих ва аждодлар хотираси кунлари“ сифатида нишонланади. Ушбу сана мамлакатда умумхалқ байрами, деб эълон қилинган. 

Тарих ва аждодлар хотираси кунлари Қирғизистонда 2018 йилдан бери нишонланади.

Қирғизистон президент Сооранбай Жээнбеков мамлакат аҳолисини айём билан самимий қутлади.

“Ушбу кунларда биз тарихимиздаги ҳал қилувчи саҳифаларни эслаймиз, аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз.

Боболаримиз кўп асрлик мураккаб синовлардан ўтар экан, бизга халқимиз фахрланадиган тарихни туҳфа этишди”, дейилади унинг халққа йўллаган мурожаатида.

Жээнбеков “аждодларимизнинг порлоқ хотираси олдида биз бугун давлатимизнинг келажаги учун тарихий масъулиятни ҳис қилмоқдамиз”, дея қайд этади.

Бундан ташқари, Қирғизистонда 7 ноябрь санаси журналистларнинг касб байрами сифатида нишонланади.

1 700
ЎзА