ЎзА Ўзбек

22.01.2018 10:49:07 Чоп этиш версияси

65 минг киши кучли шамол туфайли электр энергиясиз қолди

Канаданинг Британия Колумбия провинциясида юзага келган ноқулай об-ҳаво 65 мингга яқин кишини электр энергиясидан маҳрум қилди, дея хабар бермоқда vesti.ru.

Кучли шамол электр узатиш тизимининг узилишига олиб келган. Бундан ҳудуднинг жанубий қисмидаги аҳоли, айниқса, Ванкувер оролида яшовчилар жабр кўрди. Айни пайтда электр энергиясини узатишни тиклаш ишлари олиб борилмоқда, лекин бу жараён қачон якунланиши маълум эмас.

Канада провинциясининг бу ҳудудида шамолнинг тезлиги сониясига 22 метрга етди, дея хабар берди Миллий метеорбюро.